ЯХШИЛИК

Худди бугунгидек қорли қиш куни  эди. Қизлар ойна олдида изғирин шамол кеча тушдан буён тинмай ёғаётган лайлак қор парчаларини қандайучираётганини томоша қилиб туришарди.

qorli

  • Анави аёлни қаранг, опа – деди улардан бири ташқарига имо қилиб,
  • Ҳа, нима, оддий аёо – бепарво қўл силтади опа. Бундан бояги қизнинг ҳайрати янада ортди. Унинг бу ерга тарбиячи бўлиб келганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Ҳамкасбларини ҳам ҳали яхши билмайди. Шунинг учун ўзига бириктирилган устозиинг совуққонлиги уни ҳайрон қолдирди.
  • Оддий аёл шу аҳволда юрарканми қиш кунида? – ҳозиргина дераза олидан ўтиб, бино ичига кириб кетган аёлни эсларкан, бу бепарволикни қабул қила олмади.
  • Дилшода, синглим, биланман ҳали ёшсиз, кўп нарсанит кўрганийзйўқ. Лекин бунчалик ёш бола бўлиш ҳам ярашмайди одамга. Айниқса, сиз ўқиган, шаҳар кўрган қизсиз ахир – ҳеч нарсага тушунмай, мўлтираган кўзларини ўзидан узмай турганни кўрган опа Дилшодани қўларидан тортиб стулга ўтқазди. – бу аёл боғчамизнинг орқасидаги маҳаллада яшайди. Ўқимаган, камбағал бир бечора. Ўғли ўзимизга қатнайди. Ўн учинчи гуруҳда.
  • Майли-ю, опа, ҳар қанча камбағал бечораниям оёғига кийгулик бир этиги бўлар, ҳеч бўлмаса – Дилшода дераза ёнига қайтиб, аёлнинг орқаси кесиб ташланган қуйма калиши қорда қолдирган изларга термулди. – баҳорги жемферда ёки бошяланг эканлигига қарамай турамиз, майли.
  • Ёшим қирққа етгунча шундай кунларни кўрдим-ки, бу аёлни ночорлиги мени ҳеч ҳайрон қолдирмайди. Унинг эри касалманд бўлиб қолган, бир жойда ётади. Ўзи эса фаррош. Топгани нимаям етарди.

Дилшода ўзининг талабалик йилларини эслади. Қишлоқдан борган оддий деҳқон қизининг шаҳар билим юртида ўқиши осон эмас. Лекин, қаловини топса, қор ёнади. Ётоқхонада қизлар билан дўппи тикиб сотиб, яхшигина пул топишарди.

  • Бирор нима тикса бўлмасмикин, опа, масалан, дўппи – қизгинанинг дилидаги беихтиёр тилига кўчди. Кўчди-ю опанинг жаҳлини чиқаргандек бўлди.
  • Ҳой, инсон, тинч қўйингэнди шу шўрликни. Кундалик озиқ-овқатини зўрға эплаётган одамга дастмояга пул қаёқда? Бир кунини амаллаб ўтказяпти, бировга зарари тегаётгани йўқ, нолимайди ҳам. Бу киши бўлса, алланималарни бошини қотирадилар. Боринг, ёнига бориб ақл ўргатинг, йўл-йўриқ кўрсатинг. Кейин сизга раҳмат айти-ийб юради.

Опа хонадан чиқиб кетгач, Дилшода яна ҳаёлларга берилди. Эндигина шаҳарга борган кунларини, ёрдамини аямаган дўппифуруш аёлларни, ўзининг тикув машинасини совға қилган уй эгалари қария “Рая ҳола”ни бир-бир эслади. Ўшаларнинг ёрдами билан билим юртини ҳеч қандай қийинчиликсиз тамомлаганлиги ҳақида ўйлади. Амалиёт ўтказиш учун борганида маслаҳатларини аямаган, кейинчалик ишга олиб қолган боғча мудирасининг сабоқларини хотирлади.

“Рая холам берган машинани унга бериб турсаммикин, — деди ўз-ўзига – лекин… унда машина бордир балки, бунинг устига машина Рая холамдан эсдалик бўлса. Яхшиси, унга пул бериб тураман. Ишлари юришиб, ўзини ўнглаб олса балки қайтарар, балки йўқ. Ҳархолда сал бўлсаям ёрдам бўлади, савоб. Барибир йиғиб қўйган пулларим бекор турибди-ку. Бўлди, унга пул бериб тураман”. Дилшода бир қарорга келди. Аммо бу қарорни қандай амалга оширишни билмай икки хафта юрди. Хар куни эрталаб эшик олдида аёлнинг келишини кутиб турадиган бўлди. У ўғлини етаклаб келаганида эса сухбатни нимадан бошлашни билмас, хадеганда гап топилавермасди. Нихоят икки хафта деганда аёлнинг нолиши устидан чиқди.

  • Опажон, тушунинг илтимос. Уйда касалманд эрим бўлса, унга қарагудек бирор зоғ йўқ. Боғча яқин бўлсаям касал одамнинг ўзини қолдириб чиқиш осонмас-ку.
  • Бу муаммо меникимас, ўргилай. Давлат менга иш вақтим учун ҳақ тўлайди. Битта сиззи ўғлийзга қараб ўтиргунча менам уйимга бориб оиламга қарайман. Биззиям эримиз, болаларимиз бор, ўргилай.
  • Қаноқ қилай эди, кўргулик экан – аёлни кўлари намланди – битта мени ўғлимга қараб туринг деётганим йўқ, опа. Фақат уни қўйиб юборсангиз бўлди. Фарходжон ўзи топиб бораверади уйни, у жуда ақлли бола. Менам қиш кунида ҳадеб кўчага чиқавермасдим…
  • Яхши, жудаям яхши, ўргилай. Ўзим жавобгарлигини оламан, деб бир энлик қоғоз қоралаб беринг, жон деб қўйвораман ўғлийззи.

Уларни сухбатига халал бермаслик учун Дилшода сал нарида кутиб турди. Кейин аёлни ёнига келиб, ўйлаб юрган гапларини айтди.

  • Бу ерда эллик бир сўм – деди у пулни узатаркан – янги бўлмасаям сал тутилган қўл машина олсангиз, дастмоягаям озроқ қолади.

Аёл олдинига рози бўлмади. Дилшода ҳам иккала оёғини бир этикки тиқиб туриб олгач пулни олди. Олди-ю кетгунча қизни алқаб, дуо қила кетди. Бу яхшилигини ҳуч унутмаслигини айтиб, пулни теза қайтаришга ваъда берди.ваъданинг вафоси эса худонинг йўлига қолиб кетди. Қиз бола палахмон тоши. Аёл пулни қайтармоқчи бўлганида Дилшода шаҳарга узатилганига анча вақт бўлганди.

“Шунгаям йигирма беш йилдан ошибди – икки ёнидаги арчалар шохи қалин қордан эгилган йўлак бўйлаб бораётган Дилшоданинг кўзлари ёшланди. Ўша пайтда қачонлардир мана шу ерга бош уриб келаман, деб сира ўйламагандим. Бир куни ўша жажжи болакай куёвим ва набираларим ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эканини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Қизимнинг тақдири унинг қўлларида қолишини тасаввур ҳам қилолмасдим, балки. Ҳозир бўлса…”

Дилшоданинг ҳаёллари бўлинди. Балад зина устида турган ҳамшира қиз уни ичкарига чақирди. Дилшода севинчданми, алам ёки афсусданми, балки хаяжон, мамнуниятдан тинмай оқаётган кўз ёшларини арта-арта бино ичкарисига кириб кетди. Уни дунёдаги энг азиз кишилари билан биргаликдабағрига олган бу бинонинг кириш эшиги пештоқига “Фарход Хасанович хусуси клиникаси”деб ёзиб қўйилган эди.

03.03.2008 йил Қўқон шаҳри

Add Comment

Required fields are marked *. Your email address will not be published.